Пандемия ва ундан кейинги даврда брендларнинг «яшаб қолиш, жонланиш ва ривожланиш» дастури: Хитой тажрибаси асосида

Пандемия ва ундан кейинги даврда брендларнинг «яшаб қолиш, жонланиш ва ривожланиш» дастури: Хитой тажрибаси асосида

КоронаВирус глобал ижтимоий-иқтисодий ва соғлиқни сақлаш кризиси десак адашмаймиз. ХХР бу ҳолатни энг биринчилардан бошидан ўтказган давлат. Ушбу постимиз Хитой тажрибасига асосан бизнесларнинг пандемия ва ундан кейинги даврда яшаб қолиши ва ривожланиши бўйича тавсиялар беради.

 

Хитой тилида кризис сўзи икки иероглифдан иборат бўлиб, у «хавф» ва «имконият» сўзлари бирикмасидан ташкил топган. Кризис сўзи моҳиятан хитойликларнинг эластиклиги ва оптимизмини, таҳликали даврларда уларнинг тезкор мослашувчанлигини характерлайди.

Истаймизми йўқми, пандемиядан кейин бизнеслар аввалги ҳолатида давом этмайди. Пандемия даврида инсоният (харидорлар) биргаликда руҳий тажрибани бошдан кечирди; бунинг натижасида инсонлар улғайди ва ўзгарди; уларнинг келажакка нигоҳлари ўзгарди.

Бу жараённи ўзларининг коммуникация стратегиялари ва тикланиш дастурига сингдирган брендлар пандемия даври ва ундан кейинги нормал даврга одимлар экан, улар харидорларнинг юрак ва онгида ижобий тасаввур қозонишлари мумкин. Ушбу мақолада етакчи Хитой компанияларининг инқироз ва ундан кейинги даврдаги тажрибалари ёритилган. Мақолани ўқиб, ўзимиз учун зарур хулосалар ясаймиз.

1. ИЖТИМОИЙ МАНФААТЛИ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Жамиятда инқироз авж олганда, брендлар ўзларининг ижтимоий саъй-ҳаракатларини ўз жамиятларига хизмат кўрсатиш орқали намойиш этишлари керак. Бу ходимлар ва асосий манфаатдор томонларнинг эҳтиёжларини тушуниш, эпидемия тарқалишининг олдини олишга қаратилган маҳаллий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ҳокимиятнинг ижтимоий масофалаш бўйича кўрсатмаларига қатъий амал қилиш билан амалга оширилади. Брендлар ижобий ҳаракатларни амалга ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш орқали ўз жамиятларида фаоллик кўрсатишлари мумкин.

 

МИСОЛЛАР

«Эстеэ Лаудер» бренди эпидемия ўчоғи Ухан учун ташкиллаштирилган хайрия учун ўз ҳиссасини қўшиб, инқироз пайтида жамиятга ўз ғамхўрлигини намоён этди.

Дори-дармон танқислиги каби оммавий муаммоларни ечиш ёлида автомобиль саноати брендлари ишлаб чиқариш йўналишларини талабга мувофиқ ўзгартирди. СГМВ Мотор ҳимоя ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлади ва БЙД Мото р эса санитария маҳсулотларини ишлаб чиқаришга сармоя киритди. Улар «Биз одамларга керак бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарамиз» шиори остида ҳаракат қилишди.

2. ТEЗКОР МОСЛАШУВ

Фаол брендлар инқироз давриларида тезкор маҳаллий иқтисодиёт талабларига мослашишади ва истеъмолчилар талабларини қондиришади. Пандемия давриад соғлиқни сақлаш (дори-дармон), соғлом турмуш тарзи (фаолликни таъминловчи машқлар, иммунитетни оширувчи маҳсулотлар), гигиена (ниқоб, резинали перчатка, антисептик, тозалаш ва ювиниш маҳсулотлари), кундалик эҳтиёждаги маҳсулотлар ва суғурта маҳсулотларига бўлган талаб ортади. Хитойдаги пандемия онлайн-тижорат, таълим ва кўнгилочар тармоқлар, рақамли технологияларнинг мисли кўрилмаган ривожланишига туртки берди.

 

Брендлар доимий равишда ўзгарувчан истеъмолчи муносабатини англаган ҳолда, ўзига хос талабдаги бўшлиқни топпиш ва имкониятдан фойдаланишлари муҳим.

 

Айни даврда истеъмолчилар:

  • Ижтимоий тармоқлар, алоқа ва янгиликлар иловалари орқали реал вақт режимида янгиликларни доимий кузатиб боришмоқда;
  • Уйдан масофадан туриб ишлаш ва ўқиш одатга айланмоқда;
  • Озиқ-овқат маҳсулотларини ғамламоқда ва овқат пиширишни ўрганиш ҳам давр талабига ва ҳам севимли машғулотга айланмоқда;
  • Ўйинлар, узун ва қисқа видеоларни томоша қилиш асосий кўнгилочар машғулотлар сифатида шаклланмоқда.

 

Шундай қилиб, баъзи тезкор брендлар бизнеснинг ўзгарувчан табиатини аниқ тушуниб, шунга мувофиқ жавоб қайтаришди.

 

МИСОЛЛАР

Йога ва спорт кийим-кечаклари бренди Лулулемон ва Супермонкей жонли эфирда йога ва спорт машғулотларини  томошабинларга уй шароитида туриб ҳам бажариш имконини берувчи видеоларни тақдим эта бошлади;

Пандемия

Февраль ва март ойларида Хитойда IELTS ва TOEFL имтиҳонлари бекор қилинганидан сўнг, Дуолинго тил ўрганиш иловаси муқобил DET имтиҳонини жорий этди. АҚШнинг энг нуфузли университетлари томонидан қабул қилинадиган ушбу имтиҳон интеграцион ПР, ижтимоий ва таъсир маркетинги кампаниялари орқали бозорга мавжуд бўшлиқларни тўлдириш учун тарғиб қилинди.

3. БОЗОРНИНГ ҚАЙТА ЖОНЛАНИШИ

Касаликка чалиниш миқдорининг пасайиб, тузалганлар сонининг ортиши брендларни қайта жонлантириш дастурини бошлаш вақти келганини англатади. Гарчи касаллик тарқалиши баъзи жамиятларда деярли жиловланган бўлсада, инсонларда бу ҳолатга ишониши учун бироз вақт керак бўлади. Истеъмолчилар ушбу пандемиядан сўнг ҳам онгли ёки рефлексли уй ёки хавфсиз деб ҳисоблайдиган муҳитда кўпроқ вақт ўтқазишлари ва ташқарига кўп чиқмасликлари мумкин. Пост-пандемияда нафақат брендлар, балки истеъмолчилар ҳам қайта жонланади. Катта эҳтимоллик билан харидорларнинг кундалик одатлари ва истеъмол тарзида муҳим ўзгаришлар бўлиши мумкин.

 

Пандемияда сўнг саёҳат ва туризм, умумий овқатланиш, кўнгилочар парклар, спорт, гўзаллик салонлари, спорт заллари ва фаол турмуш тарзи тадбирлари, чакана савдо ва МИСE (учрашув, конференция ва кўргазмалар) тадбирлари бозорида дарҳол жонланиш юз бериши мумкин. Бу вазиятда брендлар пандемиядан кейин пайдо бўладиган истеъмолчи ҳулқ-атворидаги ўзгаришларни, янги давр талабларини ҳисобга олишлари керак.

 

Янги давр талаблари

  • Айни даврда шаклланган соғлом ва мувозанатли турмуш одати келгуси даврда ҳам истеъмолчиларнинг қарорлар қабул қилиш ва харид ҳулқ-атворида ўз аксини топади;
  • Инсонларнинг кам аралашуви (онлайн харидлар) асосидаги чакана харидлар ва ҳайдовчисиз автомобиллар ақлли шаҳар технологияларини ва рақамли автоматлаштиришни ривожлантиради, чунки одамлар инқироз даврида янги бизнес модель ва тизимларга мослашадилар;
  • Уйдан ишлаш тажрибаси масофадан ишлаш имконини берадиган воситалар ва технологияларнинг ўсишига олиб келади;
  • Бир неча ойлик онлайн масофавий ўқитишдан сўнг электрон таълим ўсади ва инқироздан кейин ҳам кўпчилик онлайн курсларни афзал кўра бошлайди;
  • Шифохона ва соғлиқни сақлаш соҳалари бу тажрибадан келиб чиқадиган янги талаблар ва ишларга мослашишни кўриб чиқади;
  • Пандемия даврида рақамли иқтисодиёт ечимларга мослашишга мажбур бўлган катта ёшли аҳоли қатлами ҳам эндиликда энг катта онлайн истеъмолчига айланади.

 

Қайта жонланишга аввалдан тайёргарлик кўраётган брендлар келажакда ўсиш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Қайта жонланишни режалаштириш вақт, билим, ижодкорлик ва бизнесга содиқликни талаб қилади. Брендни қайта жонлантиришни имкон борича эрта бошланг. Янги давр талабларига мос равишда жонлантириш ғояси доирасида бизнес учун турли қўшимча функцияларни ўйлаб кўришингиз мумкин.

 

Zipwolf жамоаси офлайн бизнесингизни онлайн платформага ўтказишда амалий кўмак беради. Бизнинг жамоамиз пандемия сабабли қарашлари ўзгарган оддий ва онлайн истеъмолчилар талабларига хизмат қиладиган онлайн-бизнесни яратишда сизга ёрдам беришга тайёр.

Пандемия

Маркетинг хизматлари бўйича мурожаат

Тел: (+99891) 166-00-48
Телеграм: @interintellect

Leave a Reply